

“Шпорлар”нинг ягона голига Сон Хён Мин муаллифлик қилди. Бу кореялик футболчи учун АПЛ жорий мавсумидаги 11-гол бўлди. Унинг шериги Ҳарри Кейн ҳисобида эса ҳозирда 9 та гол мавжуд. Лондонликлар АПЛда жорий мавсум ҳозиргача 25 та гол урган. Шу тариқа Сон ва Кейннинг голлардаги улушу 80 фоизни (20 та гол) ташкил этмоқда.



