

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Томонлар бир йилга узайтириш имконияти билан 2 йиллик шартнома имзолашади. Мессининг ПСЖдаги маоши 35 млн еврони ташкил этади. Футболчи яқин соатларда Парижга йўл олади.
Лео яқинда "Камп Ноу"да жонажон клуби билан хайрлашди. Футболчи бутун фаолияти давомида Каталония гранди шарафини ҳимоя қилди. Унинг "Барса" билан шартномаси 1 июлда якунига етди.



