

Журналист Фабрицио Романо твиттерида берган маълумотига кўра, томонлар музокараларни сўнгги босқичида. Яқин кунлар ичида 23 ёшли чап қанот ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши кутилмоқда.
Футболчининг трансфер суммаси 25-30 млн евро атрофида бўлиши кутилмоқда. Футболчининг ўзи ҳам Англия Премьер-Лигасида ўйнашга қарши эмаслиги айтилмоқда.
Регилон ўтган мавсумда ижара асосида "Севилья" таркибида 31 ўйинда 2 гол ва 4 ассист қайд этди.




