Фабрицио Романо: Жюль Кунде — "Барселона" футболчиси

Оқил Абдубарноев
27 июл 2022, 20:31
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо "Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунденинг "Барселона"га ўтганини маълум қилди.

Инсайдернинг таъкидлашича, узоқ муддатли музокаралардан сўнг клублар оғзаки келишувга эришган. Битим тез орада имзоланиши кутилмоқда.

Футболчининг ўзи аллақачон Каталония клуби вакилларига фақат "Барса"га ўтишни истаётганини маълум қилганди.

"Кўк-анорранглилар" франциялик ҳимоячи учун 40+5 миллион евро таклиф қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›