Фабрегас "Челси"дан текинга кетиши мумкин
11 сен 2018 19:33
Янгиликлар
Фабрегас "Челси"дан текинга кетиши мумкин
Ярим ҳимоячи Сеск Фабрегас 2019 йилнинг ёзида "Челси"ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.
Бу ҳақда "Express" хабар берди. Манбанинг маълумотига кўра, 31 ёшли испанга "Интер" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда.
Айни пайтда ўйинчи тиззасидан олган жароҳатдан сўнг тикланмоқда. Манбанинг келтиришича, Фабрегас тузалганидан кейин ҳам жиддий рақобатга дуч келади. "Кўклар"нинг янги мураббийи Маурицио Сарри унинг жойида Росс Баркли ва Рубен Лофтус-Чикни ўйнатмоқда.
Футболчининг шартномаси кейинги ёзда ниҳоясига етишини инобатга олиб, Сеск январдаёқ бошқа клублар билан музокараларни бошлаши мумкин.
Фабрегас 2014 йилдан бери "Челси" сафида тўп тепиб келади. Шу вақт ичида у 183та ўйинда иштирок этди ва 21та гол урди.
Фикрлар