"Ливерпуль" матбуот хизмати жамоа ярим ҳимоячиси Фабиньо АПЛ 24-тури доирасидаги "Лестер" билан ўйинни ўтказиб юборишини маълум қилди.
Аввалроқ нидерландиялик футболчи мушакларидан жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди. "Қизиллар"нинг мураббийлар штаби ўйинчининг соғлиғини хавф остига қўймасликка қарор қилган.