

Франция терма жамоаси собиқ посбони Фабьен Бартез “Тулуза” билан шартнома имзолади. Шартнома 2020/21 йилги мавсум сўнгига қадар амал қилади. Фабьен жамоада дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлайди. Шунингдек, клуб академиясига ҳам ёрдам беради.
Бартез “Тулуза” тарбияланувчиси ҳисобланади. У клубнинг асосий жамоаси сафида 5 та ўйин ўтказиб, кейин “Марсель”га ўтиб кетган.



