UZ

Сўнгги янгиликлар

11:49"Бавария" Бундеслиганинг энг яхши ассистентига кўз тикди  0 11:24"Реал" Гарначога қизиқмоқда. Мадрид клуби МЮнинг 18 ёшли вингерига ёқади  1 11:05Олександр Насонов "Пахтакор"ни тарк этди  5 10:59ПСЖ президенти: "Барча клублар текин Решфорднинг ортидан қувади"  1 10:40Этни тирноқдан ажратиб бўлмайди  2 10:15Эдин Жеко: "Фаолиятимни тугатмоқчи эмасман"   0 09:50Россия ТЖ ярим ҳимоячиси: “ОФКга ўтганимиз маъқул”  13 09:35Бугун бўлиб ўтадиган эътиборга молик ўртоқлик ўйинлари  0 09:20Ўртоқлик ўйинлари. “Ньюкасл Юнайтед” “Ал Ҳилол”ни тор-мор этди, “Арсенал” “Лион”ни аяб ўтирмади, “Астон Вилла”да жанговар дуранг, Шукуров қатнашган баҳсда жамоаси ғалаба қозонди  0 09:05ЖЧ-2022. Нидерландияга қарши баҳс олдидан Аргентина ТЖнинг 2 асосий футболчиси сафга қайтди  8 08:50Роналду: “Ташқи кучлар Португалияни синдира олмайди”  11 08:35Тайсон Фьюри: “Руни билан спарринг тушамиз деган умиддаман”  0 08:20Анчелотти: “Роналду ва Ибрагимовичнинг даври ўтмоқда, Месси ҳамда Бензема эса …”  2 08:05Фред: “Мессининг кўз ёшларини кўрмоқчиман”  23 07:45⚡️ ЖЧ-2022. Бугун старт оладиган чорак финал тақвими билан танишинг  8

Европанинг учта топ-термаси ЖЧ-2022 олдидан муваффақиятсизликка учради. Улар аниқ фаворит деб аталишга арзийдими? Янгиликлар

Европанинг учта топ-термаси ЖЧ-2022 олдидан муваффақиятсизликка учради. Улар аниқ фаворит деб аталишга арзийдими?

Англия, Франция, Германия — сизларга нима бўлди? Ёки Миллатлар лигасидаги натижа муҳим эмасми?

Миллатлар лигаси бир нечта кутилмаган натижалар билан якунланди. Масалан, гуруҳ фаворити Франция бўлган бўлса ҳам, плей-оффга Хорватия чиқди. Уларнинг ёнида сўнгги турда Криштиану Роналдунинг жаҳлини чиқарган Испания бор. Ўйин якунлангандан сўнг кэп сардорлик боғичини ерга улоқтирди. Германия ва Англия биринчи ўрин учун курашиш ўрнига, сўнгги турда аҳамияти бўлмаган ўйинда бир-бирларига голлар уриб ташлашди. Якунда, англияликлар шармандаларча B Лигага тушиб кетишди. Ва ниҳоят, Бельгия Нидерландиядан жуда катта фарқ билан ортда қолди: олти очкога — олтита ўйин учун жуда катта.


Аммо, ҳар бир жабҳада муваффақиятсизликка учраган учта Европа топ-термаси бор. Гарчи, бу мусобақа ўртоқлик мақомида қабул қилинса ҳам. Бу Англия, Германия ва Франция. Энди уларнинг ҳар бири билан батафсилроқ гаплашамиз.


Англия: Саутгейт кўплаб тажрибаларни ўтказиб кўрди. Аммо, улар мухлисларни ғазаблантирмоқда


Олтита ўйин, учта дуранг, учта мағлубият, тўртта урилган гол — бунақаси оқлаш мумкин эмас. Айниқса, 5-турдан сўнг инглизларда атиги битта гол бўлганини ҳисобга олсак. Гарет Саутгейт шафқатсиз инглиз оммавий ахборот воситалари томонидан ҳужумга учради ва улар мутахассисдан тушунтириш талаб қилишди. Аммо, мураббий доимий баҳоналарни гапирди, бу эса аудиторияни янада ғазаблантирди. Кўплаб экспертлар фикрига кўра, мураббий бошқача қарорлар қабул қиладиган бўлиб қолган. Масалан, ЖЧ-2022 олдидаги сўнгги иккита ўйинда Трентни асосий таркибга қўймаган. "Ливерпуль" ҳимоячиси позициясида дунёдаги энг яхшилардан бири, аммо мураббий бундай ҳисобламаётган кўринади. Англияда уни умуман Жаҳон чемпионатига боришига ҳам шубҳа қилишмоқда. Аммо, кейинроқ Саутгейтдан "сигнал" келди — у Италияга қарши ўйинда Трентга жуда ҳам мос тушадиган схема ишлатди. Шундай экан, ташвишланишга ҳали эрта.


Амалдаги Европа чемпионларидан ўтказиб юборилган голдан сўнг, Харри Магуайр мухлисларнинг ғазабини келтирди. У камида 2та голни "олиб келди". Аммо, Саутгейт танқид ўрнига Магуайрнинг муҳим футболчи эканлиги ва барча униинг ўйнашини хоҳлашини айтди. Мухлисларнинг реакциясини тушундингизми?



Умуман, Миллатлар лигаси англияликлар бош мураббийи учун тажриба ўтказадиган жойга айланди — у бир неча схемаларни ўзгартирди, аммо катта эҳтимол билан барибир асосийсини топа олмади. У ҳужум ва мудофаадаги ўйинни ўзгартирди, аммо у билан ҳам муаммолар кўп. Аммо, биз энди якунни фақатгина Қатарда кўрамиз. Маҳаллий федерация мураббийни мусобақа сўнггига қадар ўзгартирмаслиги маълум бўлди. Муваффақиятсиз бўлса, Евро-2024 учун бир неча даъвогарлар бор. Масалан, Брендан Рожерс ва Маурисио Почеттино.


Германия: натижа учун гол уришди, аммо Флик муҳим муаммони ҳал қилди


Ханс-Дитер Флик жамоаси — ушбу мусобақадаги энг ғалати жамоа. Уларнинг натижаларига қаранг: дастлабки учта ўйин 1:1 ҳисобида якунланган. Германияда ҳатто бундай футболда қанча одам ухлаб қолишини санашни таклиф этиб ҳазил ҳам қилишди. Терма жамоасига ёздаёқ тўпурар форвард етишмаётганди. Кузга келиб ҳам вазият ўзгариб кетмади.


Аммо, тўртинчи ўйин Италия билан — 5:2! Кейинги маълум шокка тушириб қўйиши мумкин. Бунга ишониш қийин-у, аммо ўшанда Вернер ҳам дубль қайд этди. Немислар плей-офф ҳақида орзу қилаётган бир пайтда, Венгрия уларга "тарсаки" берди. Ҳатто уларнинг сўнгги турда Италияни ўтказиб юбориб, "тўртлик финали"га чиқа олмагани ҳам ачинарли.



Аммо, натижалар — унчалик муҳим эмас. Флик учун ЖЧ-2022 олдидан бош муаммо — ажойиб марказий ҳужумчи йўқлиги. Аммо, мураббий бу масалани ушбу амплуадан воз кечиш билан ҳал қилган кўринади. Олдинга Хаверцни қўйди. Бу тажриба Англия билан ўйинда ёмон кўринмади.


Франция: Дешам хотиржамликка чақирди ва Мбаппени қўллаб-қувватлашни сўради


Франция B Лигага тушиб кетишга жуда яқин эди. Пастки лигага Англия билан бирга тушган бўларди. Аммо, Дидье Дешам жамоасини Хорватия қутқариб қолди. Данияликлар французларга иккита гол урган пайти, барчаси гуруҳнинг бўлажак ғолибларига боғлиқ эди. Аммо, улар Австрияни мағлуб этган ҳолда, даражаларини сақлаб қолишди. Шундай экан, Франция олти турдан сўнг беш очко билан учинчи ўринда қолди. Фақатгина Австрияни ютишнинг устидан чиқилди. Ўшанда ҳам битта ўйинда.


Анънавий бош антиқаҳрамон — Килиан Мбаппе. Франциялик футболчи жамоада ёмон муҳитни келтириб чиқариш ва ҳаддан ташқари ўзини ўйлашда айбланмоқда. У Данияга қарши ўйинда ёмон ўйнади. Аммо, Дешам агрессив журналистларни хотиржамликка чақирди ва барчасини тушунтирди: унинг фикрига кўра, Миллатлар лигаси натижа муҳим бўлмаган мусобақа. Мбаппе эса жуда ҳам чарчади — доимо икки кундан сўнг яна ўйнаш оғир. Шу сабаб мураббий ўйинчи учун ҳатто ПСЖдан ҳам пауза сўради.



Буларнинг барчаси рўй бераётган бир пайтда, француз ОАВ жамоанинг ичидаги можароларни изламоқда: гўйоки Мбаппе Евро-2020даги муваффақиятсизлик учун жамоанинг ярми билан жанжаллашмоқда.


Италия Венгриянинг эртагини якунлади, Германия ва Англия шоу уюштирди, Хвича эса яна гол урди. Миллатлар лигасидаги воқеалар 

"Мен МЮ сардориман — журналистларга кўришлар сони ёқади". Харри Магуайр яна "қовун туширди" — энди терма жамоада 

Мората Роналдуни тўртлик финалисиз қолдирди, Митрович сербларни A Лигага олиб чиқди ва Холандга етиб олди. Миллатлар лигаси якуни


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher Ostonov
Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
01 окт 15:01:45
Диего Армандо Марадона Mexico 86
Узбекистон ампутантлар Жахон чемпионатида Польшани ютяпти 2-1 хозирча.Дахшат уйнашяпти Польша Вратарьи дахшат сейвлар килди.
   
01 окт 13:40:39
Футбол.
Миллатлар лигаси шунчаки керак эмас. УЕФА эса бу мусобақага яна бир молиявий манба сифатида қараган эди. Мусобақа эса кундан кунга обрўсини йўқотиб кераксизга айланиб бормоқда. Англия, Германия, Франциянинг даражаси аниқ бу эмас.
   
01 окт 13:16:40
Abduraxmon
Germaniya, Angliya, Fransiya
   
01 окт 13:15:51
Abduraxmon
Kulb emas terma jamoku bular
   
01 окт 13:12:12
Abdulaziz 5
Англияни хукиз уйинчилари югуб юришдан бошка нарсага ярамайди
   
01 окт 13:06:56
Dostonbek Bavariya
Angliya uchun kerak bu musobaqa. Fra va Ger uchun esa bu shunchaki oʻrtoqlik oʻyini
   
01 окт 13:04:12
Goldberg
Миллатлар лигасида жон жахти бн уйнаб травма олиб колишдан асрашгандир футболчила узилигисини. ЖЧда бу командала узини курсатади хали
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика