

Учрашувнинг 17-дақиқасида Рафаэл Мартинс меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқишига қарамай, Лукас Окампос ва Максим Лопеснинг голлари мезбонларга қийин учрашувда муҳим уч очкони тақдим этди.
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида “Ред Булл Залцбург” сафарда Туркиянинг “Коньяспор” клубидан устун келди.
Европа лигаси. I гуруҳи. 3- тур.
Марсель - Витория Гимарайнш 2:1
Голлар: 0:1 – Мартинс – 17, 1:1 – Окампос – 28, 2:1 – Лопес – 76
Коньяспор - Ред Булл Зальцбург 0:2
Голлар: 0:1 – Гульбрандсен – 5, 0:2 – Даббур – 80.
I гуруҳи турнир жадвали:
1. «Ред Булл Зальцбург» — 7;
2. «Марсель» — 6;
3. «Коньяспор» — 3;
4. «Витория Гимарайнш» — 1.



