UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  258 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  1 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  12 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  5 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Рома"ни янчиб ташлади, Бруну ва Каванидан 2+2 Янгиликлар

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Рома"ни янчиб ташлади, Бруну ва Каванидан 2+2

Европа лигасининг ярим финалидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Рома" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед Англия – Рома Италия 6:2

Голлар: Фернандеш (9, 1:0), Пеллегрини (15-пен, 1:1), Жеко (33, 1:2), Кавани (48, 2:2), Кавани (64, 3:2), Фернандеш (71-пен, 4:2), Погба (75, 5:2), Гринвуд (87, 6:2).

Манчестер Юнайтед - Де Хеа, Линдельоф, Магуайр, Погба, Кавани, Рэшфорд (Гринвуд, 76), Фред (Матич, 83), Фернандеш (Мата, 89), Шоу, ван-Биссака, Мактомини.

Рома - Лопес (Миранте, 28), Смоллинг, Кристанте, Ибанес, Карсдорп, Диавара, Верету (Виллар, 5), Спинаццола (Перес, 37), Пеллегрини, Мхитарян, Жеко.

Огоҳлантириш: Вильяр (50), Погба (51), Смоллинг (61).

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 9', Эдинсон Кавани - 48', Эдинсон Кавани - 64', Бруну Фернандеш - 71', Поль Погба - 75', Мэйсон Гринвуд - 86'

Лига Европы. Плей-офф . Semi Finals-тур

30/04/2021, 01:00

2
:
6
Тугади

Рома

Лоренцо Пеллегрини - 15', Эдин Джеко - 34'

Стадион: Old Trafford, 0 томошабин

Бош ҳакам: Carlos del Cerro

45'
90'
9'  Бруну Фернандеш
9'  Эдинсон Кавани
48'  Эдинсон Кавани
48'  Бруну Фернандеш
51'  Поль Погба
64'  Эдинсон Кавани
71'  Бруну Фернандеш
75'  Поль Погба
75'  Бруну Фернандеш
76'  Маркус Рэшфорд (Мэйсон Гринвуд)
83'  Фред (Неманья Матич)
86'  Мэйсон Гринвуд
86'  Эдинсон Кавани
89'  Бруну Фернандеш (Хуан Мата)
5'  Жордан Верету (Гонсало Вильяр)
15'  Лоренцо Пеллегрини
28'  Пау Лопес (Антонио Миранте)
34'  Эдин Джеко
34'  Лоренцо Пеллегрини
37'  Леонардо Спинаццола (Бруно Перес)
50'  Гонсало Вильяр
61'  Крис Смоллинг

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. МЮ масалани деярли ҳал қилди.

Балки учрашув тақдири ҳал бўлгандир. Ҳозирги МЮнинг 5та гол фарқи билан мағлуб бўлишига ишониб бўлмайди. Бироқ барибир барчаси жавоб ўйинининг финал ҳуштагидан кейин расман ҳал бўлади.

2 дақиқа қўшиб берилди.

87. ГОООООООООЛЛЛЛ!! Гринвуд масалани деярли ҳал қилди. Энди яна бир гол қолди) Айтганча, Каванидан ҳам 2+2

85. Фернандешнинг зарбаси ноаниқ кетди.

83. Фред ўрнини Матич эгаллади. Таянч ярим ҳимоя "освежить" қилинди.

80. Мхитаряннинг зарбаси ноаниқ кетди.

78. ЗАРБАААААА!! Каванининг қайчи услубида йўллаган зарбасини Миранте ушлаб олди.

Бруну бугунги ўйинда голда ҳам ассистликда ҳам дубль қайд этди)

75. ГОООООООООЛЛЛЛ!! Фернандешдан супер тўп узатиш ва Погбадан гол!

73. Жароҳат олган Кавани ўз ўрнини Гринвудга бўшатиб берадиган бўлмоқда шекилли.

71. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!! Брунудан ҳам дубль!!

70. Балки пенальти бекор қилиниши мумкин.

69. ПЕНАЛЬТИИИИ!!! Кавани йиқитилди!!!

68. ЗАРБААААА!! Шоунинг кучли зарбасини Миранте қайтарди!

66. Де Хеадан илк сейв. У Жеконинг зарбасини ушлаб олди.

64. ГООООООООЛЛЛЛЛ!!! КАВАННИИИИ!! Мирантенинг қўпол хатоси. Голнинг исини сезган Эдинсон осонлик билан гол урди!

61. Смоллинг огоҳлантирилди.

60. Хавфли вазияттт!!! "Рома" ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Пеллегрини зарба берадиган позицияда тўпни Жекога оширди. Магуайр рақибини тўпдан узоқлаштирди. Смоллингнинг зарбаси ноаниқ кетди.

57. УХХХХХХ!! Мактоминининг ажойиб паси Каванига мўлжалланганди. Ибанес тўпга бироз тегди ва Эдинсоннинг ёнидан ўтиб кетди.

55. ХАВФЛИИИИ!! Брунунинг супер тўп узатишини Ибанес бурчакка чиқариб юборди....

53. ЗАРБАААА!! Шоунинг чиройли пасидан кейин Кавани анчагина ноаниқ ўйнади.

51. Погбадан яна бир жиннилик. Дарвозабонга қарши қўлини ишлатгани учун сариқ олди.

50. Погбага қарши жиддий фол ишлатгани учун Виллар огоҳлантирилди.

48. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! ДАХШАТТ!! Каванидан ажойиб якун!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+5. КАВАНИИИИИИИ!! Рақибининг хатосидан кейин тўпни эгаллаб олиб, рақиб посбони билан бирга бир ҳолатдан унумли фойдалана олмади...

45+4. Рэшфорднинг қанотдан Фернандеш томон оширган тўпини Миранте ушлаб олди.

Таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

43. Томонлар таймни сокин темпда якунлаб, барчасини иккинчи таймга олиб қўйишган шекилли.

41. Манкунианликларнинг рухий ҳолати тушгандек. Ўйин ўхшамаяпти.

37. ИЕ! Спинаццола ўзгартирилди. Бир бўлимнинг ўзида "Рома" таркибида уч мажбурий ўзгариш.

36. Мхитарян олдинга кетаётганди. Оффсайд сабабли ҳужум тўхтади.

33. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! Жеко бўш қолган дарвозани ишғол қилмоқда!!!

ФАКТ! МЮ дарвозасига белгиланган сўнгги 4 пенальтининг учтасида Погбанинг айби бор 

28. Мажбурий ўзгариш. Пау Лопес ўрнини Миранте эгаллади.

26. Погбанинг зарбасини қайтариш чоғида Лопес жароҳат олди. Яна бир мажбурий ўзгариш бўлади чоғи.

25. ЗАРБАААААААА!! Погбанинг кучли зарбасини Лопес қайтарди!

24. УХХХХХ!! Рэшфорд икки рақибини алдаб ўтиб, тўпни Брунуга оширганди. Фернандешнинг зарбаси ўхшамади.

23. Фернандешнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

22. Ибанес ўз жарима майдончаси ёнида Рэшфордга қарши фол ишлатди. Кўрамиз.

21. Сифатли ўйин бўлмаяпти, икки томон ҳам жуда кўп брак қилишмоқда.

18. Фернандешнинг қанотдан оширган тўпини Лопес ушлаб олди.

15. ГОООООООООЛЛЛЛ!! Пеллегрини пенальтидан унумли фойдаланди!

14. ПЕНАЛЬТИ! Бу яққол пенальти! Тўп Погбанинг қўлига тегди.

13. УХХХХ!! ВАР ишга тушиб, МЮ дарвозасига пенальти берилиши мумкин.

9. ГОООООООООЛЛЛЛ!! Погбадан супер ҳаракатлар, Каванидан ажойиб ассист, Фернандешдан чиройли гол!

Айтганча, Смоллинг ва Мхитарян ўзининг собиқ жамоасига қарши ва собиқ "уй майдони"га қайтди. Буни эслатиб ўтмасликнинг иложи йўқ.

5. Верету кетди, энди аниқ. "Рома"да жиддий йўқотиш. Ўрнини Виллар эгалламоқда.

4. Верету қайтди. Ўйинни давом эттирамиз.

3. Дастлабки дақиқаларда жароҳат. Верету тўпни тўхтатиш чоғида хато қилди ва тўпни аутга чиқариб юборди. Ўзгартириш бўлиши мумкин.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун "Олд Траффорд"да Европа лигасининг ярим финалидан ўрин олган баҳс бўлиб ўтади. Ушбу стадионда "Рома" меҳмон бўлади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика