"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер
05 май 2025 20:38
Янгиликлар
"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер
Бу ҳақда "beIN SPORTS" хабар бермоқда.
УEФАнинг 2014 йилда қабул қилган қарорига кўра, Европа Лигаси ғолиби кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини автоматик равишда қўлга киритади.
Венгернинг фикрича, футбол мутасаддилари бу ҳақда ўйлаб, қарорни қайта кўриб чиқишлари керак.
"Улар автоматик равишда Чемпионлар Лигасига эмас, Европа Лигасига йўлланма олишлари керак. Айниқса, агар гап Чемпионлар Лигасига бешинчи ўрин билан ҳам чиқишингиз мумкин бўлган АПЛ ҳақида борса. Бошқа томондан, одамлар бу соврин Европа Лигасига кўпроқ мотивация ва қизиқиш уйғотиш учун зарурлигини айтиши мумкин", – деди Венгер.
Эслатиб ўтамиз, АПЛда қуйи лигага тушиб кетиш зонасига яқин ўринларни эгаллаб турган "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ушбу мавсум Европа Лигаси финалида ўйнаши мумкин.
"Mail" ходими Натан Солт ЕЛ сўнгги чемпионлари рўйхатини тақдим этди:
23/24: "Аталанта" (чемпионатда 4-ўрин)
22/23: "Севилья" (12)
21/22: "Айнтрахт" (11)
20/21: "Вильярреал" (7)
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар