UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  0 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Европа чемпионатларидаги энг тезкор гол муаллифи: "Жалолиддинов ўсиши керак бўлган иқтидор эгаси" Янгиликлар

Европа чемпионатларидаги энг тезкор гол муаллифи: "Жалолиддинов ўсиши керак бўлган иқтидор эгаси"

Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби Туркия йиғини доирасида Босния чемпиони "Борац" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ушбу баҳсдан сўнг "Қайрат" бош мураббийи Қурбон Бердиевнинг ёрдамчиси Дмитрий Кириченко championat.asia сайтига интервью берди. Маълумот учун, Кириченко Евро-2004да Греция терма жамоаси дарвозасига 67-сонияда гол урган ва ўша гол Европа чемпионатлари тарихидаги энг тезкор гол бўлиб турибди.



- Кўряпмизки, жамоа таркиби анча ёшарди. Давом этаётган йиғин ва ўртоқлик ўйинидаги рақиб хусусида фикр билдирсангиз...
- Ўз чемпионатида 3-ўринда бораётган кучли жамоага қарши ўйнадик. Бу бизнинг биринчи назорат учрашувимиз эди. Бунгача яқин орада ўртоқлик ўйинларида қатнашмагандик, чунки йиғин бошланиш муддати озроқ чўзилиб кетди. Албатта, мағлуб бўлиш ёқимсиз, лекин биринчи баҳсда осон бўлмаслигини билардик.

- Жамоанинг бу даражада ёшартирилиши жамоа юқори ўринлар учун курашишида халақит қилмайдими?

- Йўқ. Ўйлайманки, таркибимиз ёш бўлса-да, жуда иқтидорли футболчилардан иборат.

- Жамоада қизиқарли "трио" барпо бўлди –
Гулжигит Аликулов ("Қирғизистонлик Месси"), Еркебулан Сейдахмет ("Қозоғистонлик Месси") ва Жасур Жалолиддинов ("Ўзбекистонлик Месси"). Бу ҳолатни қандай баҳолайсиз? Улар ўзаро чиқишиб кетишадими?
- Айни пайтда таркибимизда ёш, лекин шу билан бирга, жуда иқтидорли йигитлар жам бўлишди. Ўйинчилар бу иқтидорни намойиш этишлари ўзларига ва албатта мураббийларга боғлиқ. Уларда хоҳиш кучли, қилинаётган меҳнат учун раҳмат айтишимиз керак. Ҳозир осон эмас, аммо ҳаммаси яхши бўлади ва секин-аста Мессининг даражасига чиқишади (кулади).

- Норасмий дебютини ўтказган
Жасур Жалолиддинов ҳақида фикрларингиз...
- Жасур ўсиши лозим бўлган иқтидор эгаси. У Россияга борди, аммо ўзини кўрсатиш насиб қилмади. Унинг ўйинларини кўрганман. Ҳали барчаси олдинда, астойдил меҳнат қилиб, ривожланиш керак.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика