UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  1 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  26 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  5 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   18

Европа чемпионати расмий тўпининг тарихи Янгиликлар

Европа чемпионати расмий тўпининг тарихи

Теглар :  Евро-2020
Европа чемпионати тарихида қандай тўплардан фойдаланилгани ҳақида маълумот берамиз.

1968 йилги расмий тўп ҳисобланган Telstar Elast'дан Евро-2020'да фойдаланиладиган Uniforia'гача


1964 ва 1968 йилги Европа чемпионатларининг расмий тўплари учун махсус дизайн ёки махсус номга эгалиги ҳақида маълумотлар сақланмаган.


1968: Telstar Elast

Биринчи расмий ЕВРО Adidas тўпи ўзининг қуёш панеллари ва бир нечта нуқталари билан футбол тўпига ўхшаш бўлган Telstar сунъий алоқа йўлдоши номи билан аталган.


1972: Telstar Durlast

Telstarнинг янги кўриниши Бельгиядаги турнирга йўл олди. Тўп янгича қопламага эга бўлди ва такомиллаштирилган технологиялар туфайли сувга чидамли даражага етди.


1976 yil: Telstar Durlast

Кейинги тажрибалар натижасида тўпнинг сувга чидамлилик даражаси янада яхшиланди.


1980: Tango River Plate

Tango'нинг янгича чизиқларга эга тўпи. Ушбу тўп дастлаб 1978 йилда Аргентинада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида фойдаланилган, шунинг учун ҳам "Ривер Плейт" шарафига номланган.


1984: Tango Mundial

Тери ишлатмасдан ишлаб чиқарилган илк тўп. Янги материаллар ва кўп қатламли қоплама тизими қайта ишлаш натижасида  тўпни жуда юмшоқ ҳолга келтирди. Бу Европа чемпионати учун махсус ишлаб чиқарилган биринчи тўп эди.


1988: Tango Europa

Янги қоплама ва тикув изларнинг ёпилиши тўпнинг сувга чидамлилигини оширди.


1992: Etrusco Unico

Ушбу тўп 1990 йилги Жаҳон чемпионати ва 1992 йилги Олимпиадада ҳам ишлатилган. Унинг номи ва мураккаб дизайни Италия тарихи ва этрускларнинг қадимий цивилизацияга дахлдор. Тўп уч бошли шер билан безатилган.


1996: Questra Europa

Евронинг илк рангли тўпи 1994 йилда АҚШда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида фойдаланилган Questra'нинг версияси эди. Тўп юзига шерлар ва қизил атиргуллар, мезбон Англиянинг анъанавий рамзлари акс эттирилганди.


2000 yil: Terrestra Silverstream

Тўп номи ва дизайни турнирнинг финал босқичини ўтказган Бельгия ва Голландиянинг  дарёларига асосланган эди. Технологик нуқтаи назардан, тўп янги ташқи қатламни олди, бу эса уни янада енгиллашишини таъминлади ҳамда ҳавода ҳаракатланишини яхшилади.


2004: Roteiro

ЕВРО-2004 расмий тўпи Roteiro деб номланган бўлиб (португал тилида "харита" маъносини билдиради), у XV-XVI асрнинг машҳур португал денгизчиларига, хусусан, Васко да Гамага дахлдор. Мусобақа тарихида биринчи марта ҳар бир ўйинда тўпга учрашув санаси, жамоалар ва стадион номи ҳамда марказий доиранинг географик координаталари қўлланила бошланди.


2008: Europass

Ушбу тўп орқали футболчилар янада кучлироқ ва аниқроқ зарба йўллаш имкониятига муяссар бўлишди. Турнир финалида жамоалар махсус Europass Gloria кумуш тўпларида ўйнашган.


2012 yil: Tango 12

Евро-2012'нинг расмий тўпи 80-йилларда таниқли бўлган Tango бўлди. Қора элементлар Польша ва Украина байроқларининг рамзий тасвирлари туширилган рангли чизиқ билан ўралганди.


2016: Beau Jeu

Француз тилида "чиройли ўйин" маъносини англатувчи Beau Jeu тўплари ЕВРО-2016 гуруҳ босқичида ишлатилган. Унинг дизайни кўк, оқ ва қизил рангларни бирлаштирган, яъни Франция байроғининг ранглари акс этган. Кумуш элементлар Европа чемпионати кубогининг рамзини ифодалаган. Плей-офф учун Beau Jeu'нинг Fracas деб номланган вариантидан фойдаланилган.


2020: Uniforia

2019 йил ноябрида Adidas Евро-2020'нинг Uniforiya номли расмий тўпини намойиш қилди. Ушбу ном бирлик ва кўтаринки кайфият тушунчаларини ўзида мужассам этган, бу терма жамоалар ўртасидаги энг яхши турнирга хосдир. ЕВРО-2020 финал босқичи қитъанинг 11 шаҳрида бўлиб ўтади. Тўп бутун Европани илҳомлантирадиган чемпионатнинг инклюзивлигини тараннум қилишга қаратилган.

Дизайн худди рассомнинг чўткасидаги буёқ сингари қалин қора чизиқларга асосланган. Улар мусобақанинг янги трансконтинентал форматига ишора қилиб, чегараларнинг ўпирилиб кетгани ва уларни кесиб ўтишни рамзий маънода англатади. Ёрқин рангли чизиқлар қора зарбалар устига жойлаштирилган. Улар турнирнинг хилма-хиллиги ва турли маданиятларнинг бирлашишини акс эттиради.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика