Еврода иштирок этган россиялик футболчиларнинг допинг-тестлари тоза чиқди

Aslanov Jasurbek
27 июн 2016, 17:12
Россия терма жамоаси бош шифокори Эдуард Безугловнинг маълум қилишича, миллий жамоа футболчиларидан допинг топилмади.

"Евродан олдин тўрт маротаба тест топширишди. Муаммо йўқ, одатий жараён. Келамиз, борамиз, топширамиз. Натижалар чиқди, ҳаммаси тоза. Фёдор Смоловнинг омади келмади, у кўпроқ топширди.

Баҳсдан олдин допинг-офицерлар келишади, жараёнга иккинчи шифокор Михаил Бутовский жавоб беради. Танаффусда икки жамоа вакиллари учрашишади ва қуръа орқали икки кишини ҳамда икки захира ўйинчисина танлашади. 75-дақиқада конвертлар очилади ва булар ким эканлигини билиб оламиз. Улар анализ топширишади. Турнирда бир янгилик бўлди: Асосий таркибга кирган футболчидан доим анализ олинади. Авваллари бу шарт эмасди" - дейди Безуглов.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Спорт-экспресс

Сўнгги янгиликлар

Барча ›