Евро-2020. УЕФА VAR'нинг мусобақадаги статистикасини тақдим этди

Sherzod Nurmatov
27 июн 2021, 00:51
УEФАнинг ҳакамлик масалалари бўйича катта офицери Роберто Розетти Европа чемпионатидаги VAR иши тўғрисида ҳисобот берди.

Гуруҳ босқичидаги 36 ўйинда 179 та баҳсли эпизод кузатилди. Ҳакамларнинг майдонда чиқарган 91,6% қарорлари тўғри бўлган. VAR ҳакамларнинг қарорларини 12 марта ўзгартирди: 6 марта офсайд ҳолати сабабли, 3 марта қоидалар бузилиши туфайли, 2 марта тўп қўл билан ўйналгани ва 1 бор тирсак ишлатилгани боис. 

"Видеоассистентлар ҳакамларнинг тўғри қарор қабул қилишида ҳал қилувчи рол ўйнашади. Рақамлар уларнинг беқиёс ҳиссаси борлигини яққол билдиради", – деди Розетти.

Бундан ташқари, турнирда офсайдни аниқлаш бўйича 21 та баҳсли ҳолат қайд этилди. VAR 6 марта ишлатилган бўлиб, ҳакамлар ҳали нотўғри қарор чиқаришмаган.

"Биз энди ўйиндан ташқари ҳолатни ўзимиз учун муаммо деб ҳисобламаймиз", – дея қўшимча қилди Розетти.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›