UZ

Сўнгги янгиликлар

14:56Карикатура: Почеттинони "Тоттенхэм"дан ҳайдашди  0 14:38Сречко Катанец Ироқни тарк этди, бунга сабаб уч ойдан бери маош олмаётгани  2 14:30Футболни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ишлаб чиқилаётган Президент фармонини такомиллаштириш муҳокамага қўйилди  11 14:24Жами трансферларига энг кўп пул сарфланган футболчилар (1-10 ўринлар)  8 14:08Элдор Шомуродов - тўпурарлар пойгасида иккинчи  22 14:00Одил Аҳмедов: "Шунақа ўйинларда кўпроқ гол уриш керак эди"  19 13:55Моуриньо АПЛга қайтди! Энди буёғи анчагина қизиқ бўлади  16 13:52ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон, Туркманистон етакчи ва бошқа гуруҳлардаги вазият  16 13:42Olamsport: ММА юлдузи фаолиятини якунлади, эронлик "Халк" қўлқопсиз жангда дебют қилди  0 13:30Мойзе Кин жиддий оҳангда отасидан ҳаётига аралашмасликни сўради  4 13:05Карикатура: Почеттинонинг "Тоттенхэм"даги фаолияти ҳақида қисқача  9 13:00Фаластин дарвозабони: "Ўзбекистон биздан яхшироқ ўйнади"  6 12:42Россия Премьер-лигасидаги уччовлон легионеримиз  13 12:30Ўзбекистон - Фаластин. Мухлислар ГАЛЕРЕЯси  8 12:11Tренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома бериш механизмини соддалаштирилиб, тренерларнинг маоши оширилади  1

Евро-2020 саралаш. Украина бир киши кам бўла туриб, Португалияни мағлуб эта олди Янгиликлар

Евро-2020 саралаш. Украина бир киши кам бўла туриб, Португалияни мағлуб эта олди

Евро-2020 саралашининг 8-туридан ўрин олган Украина – Португалия учрашувига оид воқеа ва тафсилотларни ушбу саҳифада кузатишингиз мумкин.

Украина

Roman Yaremchuk - 6', Андрей Ярмоленко - 27'

Чемпионат Европы. Квалификация. Группа В . 8-тур

15/10/2019, 00:45

1
:
2
Тугади

Португалия

Криштиану Роналду - 72'

Стадион: Stadion NSK Olimpiyskiy, Kyiv, 65883 томошабин

45'
90'
6'  Roman Yaremchuk
6'  Сергей Кривтов
25'  Тарас Степаненко
27'  Андрей Ярмоленко
27'  Vitalii Mykolenko
47'  Андрей Ярмоленко
63'  Ромеро Бонфим Марлос (Евгений Конопланка)
72'  Тарас Степаненко
73'  Roman Yaremchuk (Виктор Коваленко)
90'  Александр Зинченко
90'  Виктор Коваленко
90'  Vitalii Mykolenko (Igor Plastun)
26'  Пепе
46'  Гонсало Гуэдес (Жоао Феликс)
56'  Жоау Моутинью (Bruno Fernandes)
64'  Рубен Диаш
68'  Жоау Мариу (Брума)
72'  Криштиану Роналду

Украина – Португалия 2:1 

14 октябрь, 23.45, «НСК Олимпийский»

Голлар: Яремчук 6, — 1:0, Ярмоленко 27, — 2:0, Роналду 72 (пенальти) — 2:1.

Украина – Пятов, Миколенко (90+4, Пластун), Кривцов, Матвиенко, Зинченко, Марлос (63, Коноплянка), Караваев, Малиновский, Степаненко, Ярмоленко, Яремчук (73, Коваленко).

Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Рубен Диаш, Семеду, Геррейру, Данилу Перейра, Жоау Мариу (68, Брума), Гедеш (46, Фелиш), Моутинью (56, Фернандеш), Бернарду Силва, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Степаненко (25), Пепе (26), Ярмоленко (47), Диаш (64), Степаненко (72), Зинчкенко (90+4), Коваленко (90+4).

Четлатиш: Степаненко (72).


                                             

УКРАИНА ЕВРО-2020 ЙЎЛЛАНМАСИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ.

90+3. Данилууу! Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

90+2. Зарбаааааааа! Роналду! Пятов қайтариб қолди. Пепеее бўш қолган дарвозага гол ура олмади.

— Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Фернандеш дарвозага зарба берди. Кучсиз. Роналду бундан асабийлашди. 

80. УХХ. Геррейрунинг жарима майдочасига узатган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади.

73. Яремчук ўрнига Коваленко туширилди.

72. Тарас Степаненко иккинчи сариқ карточкани олиб, четлатилди. Пенальти белгиланди. ГОООООЛ! Роналду фаолиятидаги 700-голини урди.

68. Ўзгариш. Португалия охирги ўзгариш амалга оширди. Жоау Мариу ўрнига Брума туширилди.

66. Бернардудан узатмааа. Фернандешнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

64. Рубен Диаш қўпол ўйнади ва у ҳам огоҳлантирилди. Ярмоленко бу сафар жабрланувчи ролида.

63. Марлос ўрнига Евгений Коноплянка туширилди.

56. Жоау Моутиньо захирага олинди. Унинг ўрнига Бруну Фернандеш тушди.

52. Криштиану яна бир бор Украина дарвозасига айланма зарба берди. Пятов бир амаллаб тўпни қайтариб қолди.

50. Роналдунинг пушкадек зарбасини дарвозабон Пятов қайтарди. 

47. Ярмоленко огоҳлантирилди.

— Иккинчи таймга старт берилди. Биринчи бўлимда ҳаракат қилган Гонсало Гуэдеш ўрнини Жоау Фелиш эгаллади.

ТАНАФФУС

— Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Украина қарши ҳужумга ўтиб кетди. Ярмоленконинг ўнг оёқда берган якуний зарбаси ноаниқ кетди.

41. Роналду! Унинг зарбаси кучли, хавфли. Бироқ бироз аниқлик етишмади.

38. Украина вакиллари бугунги ўйинда Португалияга иккинчи қаватда имконият қолдирмаяпти.

30. Данилонинг зарбаси муваффақиятли чиқмади. 

29. Жоау Мариу яхши зарба йўллади. Пятовдан ажойиб сейв. 

27. ГООООООООООООЛЛЛЛ! 2:0. Андрей Ярмоленко ҳисобни мустаҳкамламоқда. Нелсон Семедунинг қанотидан узатилган тўпни Ярмоленко жарима майдони ичида ҳеч қандай қаршиликсиз дарвозага йўллади.

26. Пепе ҳам сариқ карточка олди.

25. Степаненко огоҳлантирилди. Моутиньога нисбатан қўпол ўйнаган украиналик футболчи (Сербияга қарши)кейинги учрашувни ўтказиб юборади. 

17. Рафаэл Геррейронинг ажойиб зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

16. Семеду ўнг қанотдан ёриб кирди ва Криштиануга узатишга уринди. Рақиб ҳимоячилари тўпни майдондан чиқариб юборишди.

12. Роналдунинг жаримадан берган кучли зарбаси Яремчукка тегди ва тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

6. ГОООООООООООЛЛЛЛ! Украина! Стандарт вазиятдан мезбонлар фойдаланишди. Роман Яремчук ҳисобни очди — 1:0.

5. Роналдунинг кучли зарбасини жамоадоши Данило кутилмаганда қайтариб қолди.

4. Гонсало Гуэдешга нисбатан украиналиклар қўпол ўйнашди. Роналду жарима зарбасини амалга оширишга тайёрланмоқда.

2. Украина ўйинда илк хавфли вазиятни вужудга келтирди. Яремчукнинг кучсиз зарбасини Патрисиу қийинчиликсиз эгаллаб олди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Ассалому алайкум championat.asia сайти кузатувчилари. Бугун сизни Украина – Португалия учрашувини кузатишга таклиф қиламиз.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

+4   
15 окт 01:43:47
kasimovich
Ўйин қахрамони: дарвазабон албатта олдин айтганим доим кулган омад бугун кулмади. Нимагадир шунча имконият пенальти, қизил карточка ва дарвоза тўсин устунлари ва асосийси ҳакамлик ҳам ёрдам беролмади ўйнаса шун дай ўйнаш керак! Эртанги Ўзб мтж ўйинида омадимиз келсин натижа қилиб келсин юракдан ўйнасин!
+4   
15 окт 00:29:53
Нурали Кодиров
Украина дахшат. Уйқуларим қочиб кетди. Айниқса ҳимояси зўр ўйнаяпти ҳозирча. Кўз тегмасин.Португалиягаям ишқибозлигим бор, лекин Уераинаааааа..........!!!!!!!!!!!
+3   
15 окт 01:22:43
FCNASAF UZBEKISTAN
Ҳакамлар европада ҳам ҳато қилиб туришади,ҳеч қандай пенальти йўқ эди.Франция ва Туркия ўйинида бош ҳакам Феликс Брихх шунга ўхшаш вазиятда турклар дарвозасига пенальти қўймади.
+3   
15 окт 01:16:23
Gayratiy
Кўт
+3   
15 окт 01:10:09
kasimovich
Украина жуда тартибли ўйнаяпти, Шева ақлли иш тутди, асосийси натижа роналду ёпилди бернарду силвага ўйин бермаяпти, нимагадир доим омади келган португални бугун ўйини қовушмаяпти.Кўрамиз азизлар! Шархловчи ғаройиб!
+3   
15 окт 01:08:05
Jepbar.Kakabayev
Ukrainaga Like Like Like +++. Qoyil. Kim qoil qoldi.togrisi buni kutmagandim Shevchenkoga xam ofarin ertaga Uzbekistonimga omadlar tilayman oyunni jonli kora olmayman ishda bolaman omad keyin saytga kirib Uzb ga xam like like like deyish nasib qilsin
+3   
15 окт 01:06:45
Nodirbek
Кўришга арзигулик ўйин бўляпти,лекин амалдаги чемпион гуруҳда қолиб кетиш эҳтимоли янада аниқлашиб боряпти,ҳаммаси тўплар нисбатига боғлиқ, энг яхши 2-ўрин учун!
+3   
15 окт 00:55:08
SURXON FAQAT G'ALABA
Баракалла Украина! Ман, бу ерда хам махаллий мураббий. Шунингдек бу уйин Узбекистон учун кейинги боскичда Япония, Корея, Австралияларга карши тактика куллашда тайер кулланма, фикри ожизимча
+3   
15 окт 00:13:27
kasimovich
Украинлар авжидаку!
+3   
14 окт 23:52:50
немо
Украинлар биринчисини урди... бунданда кўпроғини кутамиз
+2   
15 окт 01:42:11
FCNASAF UZBEKISTAN
Otаbеk фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пеналти бор эди. Туп дарвозага караб кетаётганди.
Украина термаси ўйинчиси тўпни қаерга боришини кургани ҳам йўқ,тўп аввал оёққа тегиб кейин йўл йулакай қулга тегиб кетди.
+2   
15 окт 01:30:26
kasimovich
Шу жойига: Пенальти берилса ҳам ўйинчи огоҳлантириляпти ушбу холат атайин бўлмаса огохлантирилмаслик керак! Шахсий фикр. Устига устак натижага ўта салбий оқибатлар келтиради. Шу холатни кўриб чиқиш керак! Шархловчи Лиссабонлик экан эшитдиларингми?
+2   
15 окт 00:29:17
Нурали Кодиров
Украина дахшат. Уйқуларим қочиб кетди. Айниқса ҳимояси зўр ўйнаяпти ҳозирча. Кўз тегмасин.Португалиягаям ишқибозлигим бор, лекин Уераинаааааа..........!!!!!!!!!!!
+1   
15 окт 01:51:06
Alyorbek29
Ukraina prosta supper Shevchenko yahshi jamoa shakillantirbdi
+1   
15 окт 01:49:17
Otаbеk
FCNASAF UZBEKISTAN фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Украина термаси ўйинчиси тўпни қаерга боришини кургани ҳам йўқ,тўп аввал оёққа тегиб кейин йўл йулакай қулга тегиб кетди.
Вазиятни кордим. Манимча пенальти бор эди. Лекин карточка курсатиш шарт эмасди. Холис фикрим
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг