

Баҳс тақдири автогол орқали ҳал бўлди. Германия терма жамоаси ҳимоячиси Матс Хуммельс 20-дақиқада ўз дарвозасини ишғол этиб қўйиб, Франциянинг ғалабасини таъминлади.

Ушбу учрашувда фаол ўйин намойиш этган Франция термаси ярим ҳимоячиси Поль Погба эса ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.



