

Италия ва Англия терма жамоалари Европа чемпионати финалида ўйнамоқда. Учрашув Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтмоқда.
Учрашув бошланишидан олдин майдонга чемпионлик кубоги олиб чиқилди, у учрашув ғолибига топширилади. Кубокни Португалия сафида Евро-2016 чемпиони бўлган ҳужумчиси Эдер олиб чиқди. У финалда Франция дарвозасига ҳал қилувчи голни киритганди.



