UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  0 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  1 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  5 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  15 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  5 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7

ЕВРО-2016. Чорак финал рамзий терма жамоаси Янгиликлар

ЕВРО-2016. Чорак финал рамзий терма жамоаси

Кеча Евро-2016да чорак финал баҳслари ўз якунига етди ва барча ярим финалчилар маълум бўлди.

Одатимизга кўра сайтимиз чорак финалда ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди.



Дарвозабон
Жанлуижи Буффон (Италия)


Дарвозага Нойер ва Буффон номзодидан бирини танлашда жуда қийналдик. Иккала посбон ўзаро ўйинни ажойиб ўтказишди. Бироқ якунда Жанлуижи Буффонни танлашга қарор қилдик. Буюк дарвозабон кўзида ёшлар билан мусобақани тарк этди. Агар италияликлар пенальтиларни аниқ тепишганида Буффон ярим финалга тайёргарлик кўраётган бўларди.



Ҳимоячилар
Эшли Уильямс (Уэльс)
Леонардо Бонуччи (Италия)
Пепе (Португалия)
Матс Хуммельс (Германия)


Уэльс терма жамоаси сенсацион тарзда Бельгия устидан иродали тарзда ғалаба қозонди. 0:1 ҳисобида ютқазаётган пайтда Уэльс сардори Эшли Уильямс гол уриб жамоаси руҳиятини кўтариб юборгани бор гап.

Италиялик Леонардо Бонуччи бутун мусобақа давомида жуда ажойиб ўйнади. Германия билан баҳсда фаолиятидаги биринчи пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштирди.

Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Пепе Польша билан баҳсда яхши ҳаракат қилди. Футболчи рақиб ҳужумларини қайтаришда анча фаол бўлди.

Германиялик Матс Хуммельс италянларнинг ҳужумчиларига гол уриш имкониятини бергани йўқ. Фақат пенальтидан Бонуччи тўп киритди холос. Пенальтилар сериясида эса Хуммельс Буффон дарвозасини ишғол қилди.




Ярим ҳимоячилар
Аарон Рэмзи (Уэльс)
Антуан Гризманн (Франция)
Ренато Саншеш (Португалия)


Уэльс ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи ярим финалда ўйнай олмайди. Бироқ чорак финалда Рэмзи жамоаси учун барча ишни қилиб берди. Айнан у иккита голга ҳаммуаллифлик қилди. Айтганимиздек сариқ карточкалар туфайли футболчи Португалия билан ўйинни ўтказиб юборади.

Франциялик Антуан Гризманн кеча Исландия билан баҳсда гол урди ва иккита голли пас оширди. Гризманн 4та гол билан мусобақа тўпурарига айланиб олди.

Португалиялик ёш ярим ҳимоячи Ренато Саншеш ЕВРО-2016нинг энг яхши ёш футболчиси номига асосий даъвогар ҳисобланмоқда. У Польша билан баҳсда илк бор ўйинни бошланғич таркибда бошлади ва гол уришга муваффақ бўлди.


Ҳужумчилар
Роберт Левандовски (Польша)
Хэл Робсон Кану (Уэльс)
Оливье Жиру (Франция)


Польша терма жамоаси юлдузи Роберт Левандовски чорак финалда бу мусобақадаги ўзининг энг яхши ўйинини ўтказди десак муболаға бўлмаса керак. Учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ Португалия терма жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Унинг голи Евро-2016даги энг тез, барча Европа чемпионатларида эса энг тез иккинчи гол бщлди.

Чорак финалнинг кашфиёти бу уэльслик ҳужумчи Хэл Робсон Кану бўлди. Сабаби ушбу футболчи Бельгия дарвозасига шедевр гол урди. Унинг финти бутун дунё телеканалларида намойиш этилди. Эркин агент бўлган Робсон Кануга даъвогар клублар қаторлашиб кетди.

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру Исландия билан баҳсда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди ва ярим финалга чиқишга катта хисса қўшди. Бундан ташқари Гризманнга чиройли голли узатмани амалга оширди.



Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика