UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  22 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Эвра Франция термасини Бензема билан боғлиқ ҳодиса сабабли танқид қилди Янгиликлар

Эвра Франция термасини Бензема билан боғлиқ ҳодиса сабабли танқид қилди

Франция термаси собиқ футболчиси Патрис Эвра Франция термасини Карим Бензема билан боғлиқ ҳодиса сабабли танқид қилди.

ЖЧ-2022га оз вақт қолганида ҳужумчи жароҳат орттириб олди ва шу сабабли Франция термасин ихтиёрини тарк этди. Тарқалган маълумотларга кўра, Уго Льорис ҳамда Антуан Гризманн ушбу ҳолатдан мамнун бўлишган.

"Одамийлик нуқтаи назаридан кичкинагина муаммо бор шекилли. Бундан жуда хафа бўлдим. Менимча, Карим бир қанча инсонларга ҳалақит қилган кўринади. Уни ҳеч ким қўллаб-қувватламади. Аслида бундай футболчи учун урушга чиқиш керак.

Аслида барчасини бош мураббий ҳал қилади, танлов унинг қўлида. Мен Дешам доимо футболчиларидан жамоани устун қўяди деб ҳисоблардим. Франция термаси ЖЧ-1998да чемпион бўлганларники деб ҳисоблашингиз нотўғри. 

Франция термаси ҳамманики. Аслида ким термага чақирилади, буни сиз ҳал қилишингиз керак. Чунки Сиз хато қилмайсиз, буни истамайсиз. Жамоангизда "Олтин тўп" соҳиби бор, йигитлар. Агарда термада ўйнаётган бўлганимда Карим келмагунча ҳеч нимани бошламасдим. Аммо термада унинг учун курашадиганларни кўрмадим", - деди Эвра.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика