Эвра: “Агар у Жирудиньо бўлганида, уни ҳамма яхши кўрган бўларди”

Eldor Akmurzayev
7 дек 2020, 22:00
МЮ собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра “Челси” форварди Оливье Жиру ҳақида фикр билдирди.

“Жирунинг ягона муаммоаси бу унинг фамилиясидир. Агар у Жирудиньо бўлганида, уни ҳамма яхши кўрган бўларди. Фикримча, у “Челси”нинг айни вақтдаги энг маҳоратли ҳужумчиси. Унга нисбатан эътирозлар бўлаётганига тушунмаяпман, ҳатто Франция термасида ўйнаётганида ҳам шундай. “Арсенал”да ҳам у доимий танқидларга дуч келарди.

Оливье доимо қийинчиликларни қабул қилади ва унинг бу ҳаракати менга ёқади. Агар мураббий бўлганимда ва Жиру жамоамда бўлганида, у юз фоиз ўйнаган бўларди. Ҳар мавсум унинг трансфери тўғрисида миш-мишлар тарқалади, аммо ҳозирда у “Челси”нинг энг яхши форварди ҳисобланади”, дейди Эвра.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Daily Mail