"Эвертон" ва "Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ярим ҳимоячиси учун даъвогарлик қилмоқда

Alisher
20 ноя 2020, 13:24
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Сами Хедира қишки трансферлар ойнасида клубини ўзгартиришга яқин.

33 ёшли футболчининг хизматларига "Эвертон" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Transfermarkt Хедирани 4 миллион еврога баҳоламоқда.

Хедира жорий мавсум Италия А Сериясида ҳали майдонга тушмади. Немис футболчисининг "кекса синьора" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun