"Эвертон" раҳбарияти ҳолатни тўғрилаш учун Силвага 3 та ўйин тақдим этди

11 окт 2019, 21:50
"Эвертон" бош мураббийи Марку Силва келаётган уч ўйинда вазиятни ўнгламаса лавозимидан озод этилди, дея хабар берди Daily Star нашри.

Клуб АПЛнинг қаторасига 4 ўйинида мағлубиятга учради. 8 та турдан кейин, "Эвертон" 7 очко билан хавфли зонада жойлашган. Терма жамоалар учун бўладиган танаффусдан сўнг, мерсисайдликлар Англия Премьер-лигасининг кейинги икки учрашувини "Вест Хэм" ва "Брайтон"га қарши ўтказади. Силва ишдан бўшатилса, унинг ўрнига жамоани Дэвид Мойес, Эрик тен Хаг ("Аякс") каби мураббийлардан бири келиши мумкин. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: dailystar.co.uk