"Эвертон" Бэррини ижарага олмоқчи
21 авг 2013 20:06
Янгиликлар


"Эвертон" Бэррини ижарага олмоқчи
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячичи Гарет Бэрри ижара асосида келаси мавсумни "Эвертон"да ўтказиши мумкин, дея хабар бермоқда The Telegraph.
Янги мавсумда "шахарликлар" бош мураббийи Мануэль Пеллигрини 32 ёшли инглиз футболчиси билан ҳамкорлик қилиш ниятида эмас. Бироқ "Эвертон"ни футболчининг жуда юқори бўлган ойлик маоши қўрқитяпти. Футболчи ойига 400 000 фунт ишлаб топади. Агар манчестерликлар бу пулнинг бир қисмини тўлашга рози бўлишса, унда "Эвертон" футболчи билан бир йиллик шартнома тузади.

Фикрлар