Ева Карнейро "Челси"дан кетади

"Челси" клуби шифокори Ева Карнейро жамоадан кетишга қарор қилди.


Ева Карнейро август ойида Жозе Моуриньо томонидан ўйин пайти ва машғулотлар жараёнида жамоа билан бирга бўлиши тақиқланганди. Шундан сўнг жамоа бир қатор муваффақиятсизликка учради. Кейинчалик "Челси" яна Ева Карнейрони ўз жойига қайтаришга ҳаракат қилди. Бироқ Ева Карнейро бу таклифга рад жавобини берган. Эндиликда Ева "Челси"дан бутунлай кетмоқчи.


Манба: sports.ru