UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58Европа лигаси. "Наполи"дан кичик, "Арсенал"дан йирик ҳисобдаги ғалаба, "Рома"да эса...  0 02:21Пиоли: "Златан кейинги ўйинларда ҳам бизга керак"  5 02:00Olamsport: Хабибга ҳасад қилишни бошлашди, Фергюсон вақтинчалик камар учун кимга қарши жанг қилмоқчи?  0 01:50Моуриньо: "Қўлимдан келганида танаффусда 11 ўзгариш қилган бўлардим"  6 01:17Тер-Штеген қайтди  1 00:55Европа лигаси. "Тоттенхэм" сенсацион тарзда ютқазди, "Милан" ва "Лестер"дан ғалабалар  4 00:43Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:31Ибрагимович сўнгги 3 пенальтининг иккитасини ура олмади  11 00:12Европа лигаси. "Наполи", "Арсенал" ва "Рома"нинг бугунги ўйин учун таркиби маълум!  1 23:55"Женоа"нинг 17 нафар футболчиси коронавирусдан тузалди  3 23:32Месси футбол тарихида тўпурарлар рейтингида 4-ўринга кўтарилиб олди  15 23:13"Барселона" ҳимоячиси жароҳат олди  2 22:56Coca Cola Суперлигаси. 22-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  5 22:49Неймарнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди  0 22:29Бартомеу твиттердаги аккаунтини ўчириб ташлади  0

Етти йил аввалги Гарет Бэйл қайтади-ми? Янгиликлар

Етти йил аввалги Гарет Бэйл қайтади-ми?

Орадан етти йил ўтиб, Гарет Бэйл супер юлдуз ва лиганинг энг яхши ўйинчисига айланган жамоага қайтди.

Ҳозир 2013 йил ёзидаги каби Бейл олға интилиши учун аниқ бир сабаб керак. Биз 15 йил аввалга назар солдик ва Уэльс терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар фаолиятидаги ўсиш ва пасайиш сабабларини ёдга олишга қарор қилдик.


Футболчи ўсишидаги муаммолар, "Саутгемптон", "Манчестер Юнайтед" эътиборига тушиш

"Гарет Уэльснинг Кардифф шаҳрида туғилган. Мен марказда кўп маротаба бўлгандим, Гарет у ерда кичик ёшдагилар гуруҳида дам олиш кунлари тўп тепарди. Мен 1998 йилдан клубда ишлаганман, Бэйл эса 1999-йил охири 2000 йил бошларида бизга қўшилган эди", — ёдга олади "Саутгемптон" академиясининг 2001-2006 йиллардаги директори Хью Женнигс. Ёш уэльслик болакайни Гарет Хэйл кашф қилганди. Яъни ўша вақтлар у "Саутгемптон"нинг скаути эди, кейинчалик эса маҳаллий органлар ҳокимиятида ишлаган. Айнан ўша скаут Рон Раддиканинг (Бат шаҳридаги футбол марказини бошқарган "Саутгемптон" вакили) Бэйлга эътибор қаратишига сабабчи бўлган.

Гарет  ёшлигида бўй ўстириш борасида муаммоларга дуч келган. Бу ҳақида 2000-2006 йилларда "Саутгемптон"нинг таъминот директори Малком Элиас айтиб берганди: "У ўз гуруҳида энг охирги бўлиб стипендия олганди, Тео Уолкотт биринчи, Гарет эса охирги бўлганди. Биз унинг салоҳиятига шубҳа қилмаганмиз, аксинча сабаби у кўп жароҳат олишида эди. Мураббийлар унинг жароҳатларини кўриб хавотирга тушишган деб ўйлайман. Чунки суяклари ўсиши туфайли унда доимий оғриқ бўларди".

Ўша пайтлар Бэйл ҳужумга яқинроқда ўйнашни истарди, ҳимояда ўйнашни эса унчалик ҳам хуш кўрмасди. "Гарет билан ўшанда суҳбатлашганимиз ёдимда. Ортда ўйнаётганидан жуда хафа бўларди, чунки ўзини ҳужумкор ўйинчи деб ҳисоблар эди", — эслайди Женнингс.



2005 йилнинг декабрида "Саутгемптон" мураббийи Жорж Берли Ёшлар Кубоги учрашувига келади ва сўрайди: "Бу чап қанот ҳимоячиси. У билан узоқ муддатга шартнома имзолаган бўлсангиз керак-а?! Аслида, у билан шунчаки стипендия келишуви бор эди. Гарет 17 ёшга тўлганида ўзининг профессионал шартномасини имзолаган. 2005 йил "Саутгемптон"да жуда кучли ёшлардан иборат жамоа бўлган: Тео Уолкотт, Натан Дайер, Дэвид МакГолдрик, Адам Лаллана, Гарет Бэйл. Бироқ клубнинг катта муаммолари бор эди. 2004/05 йилги мавсумда Харри Реднаппи клубни АПЛда сақлаб қололмади, унинг ўрнига эса бор эътиборини академияга қаратган Жордж Берли келди.

Бэйл "Саутгемптон"да 2006 йилнинг 17 апрель куни "Миллуолл"га қарши баҳсда дебют қилди ва "Саутгемптон" тарихида Тео Уолкоттдан кейинги иккинчи энг ёш футболчи бўлди. 2006/07 йилги мавсумда Бэйл "авлиёлар"нинг асосий таркибига кира бошлади ва Англиянинг етакчи клублари эътиборига туша олди.



Жорж Берли хотирлайди: "У фуллбек позициясида ўйнайдиган вингер эди. "Манчестер Юнайтед" унга қизиқиб қолди. Меҳмонхонага келганим ва сэр Алекс ҳамда унинг ижрочи директори билан суҳбатлашганим эсимда. Биз ҳозиргина Тео Уолкоттни 12 млн фунтга сотдик. Улар 3-4 млн таклиф қилишганди, биз эса бунга "ҳеч қачон" деб жавоб бергандик.


"Тоттенхэм"га ўтиш, лаънат, трансфер миш-мишлари

2007 йил ёзда Бэйл "Саутгемптон"ни тарк этди ва Мартин Йол назоратидаги "Тоттенхэм"га ўтди. Аввалига кўп ваъдалар берилди: уэльслик дастлабки 5 ўйинда учта гол урди, шунингдек, Шимолий Лондон дербисида жарима зарбасидан тўпни дарвозага жойлаб қўйганди. Аммо кейин жиддий жароҳат олди ва икки марта операция бўлди, натижада 8 ойга сафдан чиқди. Вақт ўтиб уэльслик соғайди, аммо "шпорлар" ҳаётида ғалати серия бошланди: "Тоттенхэм" кетма-кет 24 (!) ўйинда мағлуб бўлди, уларнинг барида Бэйл иштирок этганди. Шу сабабли, ўйинчини қарғиш теккан дея атай бошладилар. Харри Реднапп "Манчестер Юнайтед" билан бўлган бир ўйиндан кейин ҳаттоки, сэр Алекс Фергюсон ҳам шундай деганини тан олганди: "Уни майдонга туширмаслигинг керак эди. Унга кўз теккан".



Кейинчалик Реднапп эслади: "Мен уни илк бор "Саутгемптон"да кўргандим, ўшанда тахминан 14 ёшда эди. У Тео Уолкотт билан келганлардан бири эди. Мен "Тоттенхэм" - "Фулхэм" баҳсида унинг ўйинини томоша қилгандим, ўша кезлари "Портсмут"га мураббийлик қилардим ва келажакда у қандай футболчи бўлиши мумкинлигини ҳаёл қилиб кўргандим. Ўша учрашувда у 3та ҳимоячи схемасида вингбэк позициясида ўйнаганди. "Тоттенхэм"га мураббий бўлганимда Бэйл ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўйганди. У олдинга интилиши учун унга мотивация керак эди, чунки ўша ланъат (ғалабасиз серия)нинг охири йўқдек эди гўё".

Бу ҳам етмагандек, трансфер ҳақидаги миш-мишлар тарқаб кетди: Харри Реднапп "Мидлсбро" ярим ҳимоячиси Стюарт Даунингни "Тоттенхэм"да кўришни истаётган экан. "Шпорлар" унинг ўрнига Хоссам Гали, Жилберту Силва ёки Адель Таарабтни беришга тайёр эдилар. Бироқ "Боро"нинг ўша вақтдаги мураббийи Гарет Саутгейтни бу ўйинчилар қизиқтирмаганди. Даунинг 15 млнга баҳоланган ва улар кўз остига олган ягона футболчи Гарет Бэйл эди. Шунингдек, Бэйлни Алекс Маклиш қўл остидаги "Бирмингем"га ўтади деган гап-сўзлар ҳам бўлганди. Аммо натижада у "Тоттенхэм"да қолди, ғалабасиз серия эса 2009 йил 26 сентябрь куни "Бернли"га қарши баҳсда ниҳоясига етди. "Тоттенхэм" 4:0 ҳисобда ғалаба қозонган баҳснинг 85-дақиқасида Реднапп майдонга Бэйлни тушурди. 2009/10 йилги мавсум нафақат Бэйл учун, балки "Тоттенхэм" учун ҳам оғир ўтди.


"Майкон учун "такси", АПЛнинг энг яхши футболчиси ва "Реал"га ўтиш

2009/10 мавсум давомида Реднапп Бэйл учун янги позиция кашф қилди. Баъзи эпизодларда футболчи бунгача ҳам чап қанот ярим ҳимоячиси ролида ўйнарди, аммо энди у ерга тўлиқлигича "кўчиб ўтди". Шундай бўлсада, Харри Реднапп уни ҳимоячи сифатида ҳам қадрларди. 2016  йил июнь ойида Уэльс термаси "Евро"да катта шов-шувга сабабчи бўлаётган бир паллада мураббий шундай деганди: "У ўз позициясида қолганида дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси бўларди. Унинг "Бенфика"га қарши ўйини ёдимда, мен бунақасини умримда кўрмагандим. У ўз жарима майдончасидан рақибникигача югураверарди, тинмасди, ўйин давомида 15 марталар шу ишни амалга оширди – таърифга тил ожиз. Унинг олдинроққа ўтказилиши – табиий прогресс. Мен Модрични ярим ҳимоя марказига қўйганимда, унгача Лука умуман бу нуқтада ўйнамасди, одамлар Модричнинг бу ролга кучи етмаслигини айтишди. Бироқ у "очилиб" кетди ва биз Гаретни ҳам юқорироққа "суришга" қарор қилдик. Бир-икки мавсум у ажойиб спорт формасида бўлди ва ўшанда уни ҳеч ким тўхтатолмасди. Менеджер сифатида ишим осон эди, ўйиндан аввал қийин вазиятда қолсангиз: "Тўпни Гаретга оширинг", дердим бўлди.



Бэйл учун бир умрга унутилмас лаҳзалар Чемпионлар Лигаси 2010/11 мавсуми бўлди. "Тоттенхэм" кучли ярим ҳимоя чизиғини шакиллантирган: деярли дедлайнда "шпорлар" Мадриддан Рафаэль ван дер Вартни қўлга киритишди, барчани марказда Лука Модрич боғлаб турарди, қанотларда эса ўта тезкор Бэйл ва Леннон.

"Интер" билан "Сан-Сиро"ДАГИ ЎЙИН "Тоттенхэм" учун дахшатли бўлди. Учрашув аввалидаёқ "шпорлар" Эурелио Гомеснинг четлатилиши оқибатида бир киши кам бўлиб қолди, танаффусга эса 0-4 ҳисобида чиқиб кетишди. Ҳеч қандай имконият йўқдек. Айнан шу куни, танаффусдан сўнг Гарет Бэйл номли шоу бошланди. Уэльслик "Интер"га қарши бир ўзи кураша бошлади ва учта гол урди, дастлабки иккитасида у ё марказдан, ёки унданда орқароқдан старт олиб, рақибларини сезмай ўтарди.



"Уайт Харт Лейн"даги жавоб ўйини Миландаги томошанинг давоми бўлди. "Тоттенхэм" мухлислари: "Майкон учун "такси", дея олқишлашарди – Гарет тўпни шунчаки олдинроққа тепиб, бразилияликни югуриб ўтиб кетаверарди. Лондонда Бэйл гол урмади, лекин ўйинни амалда айнан у ҳал қилди, Крауч ва Павлюченко гол урганларида тўпни уларнинг оёғига етказиб берди. Реднапп мамнун эди, ва ўйиндан кейин унинг олдига Луиш Фигу келиб: "Бэйл – ажойиб, ажойиб". Кимсан Фигу шундай деяптими, демак ростан чакки эмас, сабаби Луишнинг ўзи зўр футболчи бўлган.  Фигу: "Бэйл бизни икки марта "ўлдирди", деди. У трансфер борасида гап очмади, шунчаки Бэйл фантастик ўйин кўрсатганини таъкидлади". "Тоттенхэм" эса ЕЧЛ гуруҳ босқичида камида иккитадан гол урган биринчи жамоа бўлди ва чорак финалга етиб борди, кейин Мадриднинг "Реал" клубига мағлуб бўлди.

Бэйл чап қанотни "ёндиришда" давом этар ва унинг жамоа ўйинидаги аҳамияти ортиб борарди. 2011 йил декабрь ойида "Норвич"га қарши беллашувда Реднапп Бэйлга янги вазифа юклади. Жамоа тўпни эгаллаб олиши билан Гарет марказга ўтиб "ўнлик" нуқтасида пайдо бўларди. Бундай трансформация жамоага Андре Виллаш-Боаш келгач, 2012/13 йилги мавсумда амалга ошди. У пайтга келиб, Модрич ва Ван дер Варт жамоани тарк этган ва Гарет Бэйл асосий "моторга" айланганди. Айнан ўша йили Бэйлнинг энг яхши мавсуми сифатида эътироф этилади.


Унинг тезлиги ҳеч қаерга йўқолгани йўқ, аммо энди зарур бўлса, унинг янги "қуроллари" пайдо бўлди. Гарет марказда, ўнг қанотга яқинроқ зонадан марказга ўтар ва алдамчи ҳаракатлар билан тўпни ўзига тўғрилаб, чап оёқда кучли зарба йўлларди. Унинг бу ҳаракатларини барча кўриб, билиб бўлган бўлсада, унга қарши ҳеч нима қила олмай қолишарди. Ўша мавсум Бэйл АПЛдаги биринчи хет-трикини расмийлаштирди, шунингдек у "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Арсенал" дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

2012/13 йилги мавсумда Бэйл "Тоттенхэм" тарихида АПЛ доирасида 21 гол урган учинчи ўйинчи бўлди. Аввалроқ бундай натижа фақат Шерингем ва Клинсманнга насиб қилганди. Эътибор берган бўлсангиз фақат ҳужумчилар бу борада мақтана олади ва бу Бэйлнинг ютуғининг қийматини янада оширади. Кейинроқ бу натижани Харри Кейн янгилай олади. 21 голнинг – тўққизтасини Бэйл жарима зарбаларидан урди. Ҳеч ким унгача ҳам, ундан кейин ҳам бундай кўрсаткичга ета олмади, на АПЛда, на ТОП-5 ечемпионатларда. Жаримадан 8 гол Жимми Флойд Хассельбайнк 1998/99 йилги мавсумда ва Мэтт Ле Тисье 1994/95 йилги мавсумда ура олишганди.

Бэйл мавсумнинг энг яхши футболчиси совринига лойиқ кўрилди, "Тоттенхэм" эса АПЛ тарихида илк бор 72 очка тўплади ва бешинчи ўринни эгаллади. Ёда Гаретнинг расми "Таймс-сквер"да чоп этилди, Бэйлнинг ўзи эса рекорд 100 млн эвазига "Реал"га йўл олди. Ўзнинг асосий футболчисисиз қолган Виллаш-Боаш ярим мавсумдан сўнг жойини бўшатиб қўйишга мажбур бўлди.




Мадридда ютиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиққан Бэйл ўз устида ишлаш учун мотивация топа олмай қолди ва қайсидир паллада ҳатто Хитойга кетишга ҳам рози эди. "Тоттенхэм" уэльсликни катта ўйинга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради, Бэйлнинг ўзи эса "Тоттенхэм"га ғолиблик менталитетини сингдириш ниятидалигини айтиб ўтди. Агар булар амалга ошса, ҳеч ким ютқизмайди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +11   

Фикрлар

   
29 сен 20:16:10
Бавария Мюнхен
Ха бейл қайта олишини исботлаб қуйган футболчи, бейлни реал системаси синдирди шундай игрокни қадрига етмади
   
29 сен 20:15:30
Бавария Мюнхен
Ха бейл қайта олишини исботлаб қуйган футболчи, бейлни реал системаси синдирди шундай игрокни қадрига етмади
   
29 сен 17:56:13
. SARDOR
bugun beyl maydonga tusharmikan
   
29 сен 17:37:46
Alhamdulillah_10
Олдингни Бейл бўлиши қийинроқ бўлса керак!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика