Это’О «Сампдория»нинг ўйновчи мураббийи бўлиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
7 май 2015, 19:53
«Сампдория» футболчиси Самуэл Это’О агар Синиша Михайлович «Милан» ёки «Наполи»га ўтадиган бўлса жамоани бошқариши мумкин.
У жамоада ўйновчи мураббий вазифасини бажариши мумкин.

Маълумотларга қараганда, 34 ёшли футболчи «Сампдория» президенти Массимо Феррерога мана шундай таклиф билан чиққан.

Шунингдек, Хенк тен Кате унинг ёрдамчиси бўлиши мумкин. Бироқ, А Серияда ўйновчи мураббийлар бўлиши қоидаларга зид. Шу сабабли, Кате жамоанинг расмий бош мураббийи бўлиши мумкин.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›