Это'О: "Қатар - дунёдаги энг хавфсиз жой. ЖЧ-2022 тарихдаги энг яхшиси бўлишига умид қиламан"

Alisher
22 окт 2020, 15:37
"Барселона" собиқ ҳужумчиси Самуэль Это'О Қатар Жаҳон чемпионати ўтиши ҳақида гапирди.

"Менинг сўнгги клубим "Қатар СК" бўлган. Шу ерда қолишга қарор қилдим. Қатарда ҳаммаси зўр. Қатар - дунёдаги энг хавфсиз жой.

Бу давлатга келиш керак. Яхши овқат, хавфсизлик, иқлим, ажойиб пляжлар, ёқимли инсонлар. Қатарда ҳаммаси супер.

Жаҳон чемпионати - фақат Қатар учунгина муҳим воқелик эмас. Бутун араб дунёси учун. Умид қиламанки, Жаҳон чемпионати-2022 тарихдаги энг яхшиси бўлади", - дейди Это'О.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport24.ru