Гвардиола фаолияти давомида ўзи мураббийлик қилган ҳужумчилар орасида энг яхшиларидан бирини айтди

Eldor Akmurzayev
13 сен 2019, 23:05
«Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиола «Барселон»даги фаолиятини эсга олиб, ўтган ҳафта бутсаларини михга илган камерунлик ҳужумчи Самуэль Это'O ҳақида гапирди.

“Это'O – «Барселона»даги муваффақиятларимга сабабчи бўлган ажойиб ўйинчи. У ноёб ҳужумчи. Фаолиятим давомида мен учратган ва мураббийлик қилган энг яхши ҳужумчилардан бири. Самуэль феъл-атвори ва услуби билан ҳимояга босим ўтказишга қодир бўлган иқтидорли ҳужумчи ҳисобланади. У билан бирга «Барселона»да ўтказган мавсум эса мен учун шарафлидир. У юқори даражадаги ўйинчи”, дейди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›