

- Нима деб ўйлайсиз, "Барселона" Мессига қаттиқ ишониб қўймаяптими?
- Бу одатий ҳол. Лео - дунёнинг энг кучли футболчиси, тарихда ҳам энг зўри. Мессига ёрдам бериш керак. У баъзида бу ишни қилса ҳам, ҳозир 25 ёшидагидек югура олмайди.
Биз, "Барселона" мухлислари, Мессини хурсанд бўлиши учун уни яхши жамоадошлар билан таъминлашимиз керак. Биз имкон қадар унинг ўйинларидан узоқроқ завқланишимиз учун, Месси 70 ёшга тўлгунча ўйнаши керак бўлади", - дейди Это'О.



