Етар, бас! "Барселона яна бир трансферни амалга оширмоқчи

Aslanov Jasurbek
20 авг 2018
"Барселона" раҳбарияти ёзги трансфери ойнаси ёпилгунига қадар яна бир футболчи билан шартнома имзоламоқчи.

Ёзги трансфер ойнасида Малком, Артур, Артуро Видаль ва Клемен Ленглеларни харид қилган каталонияликлар жамоага яна бир ўйинчини қўшиб олмоқчи.

Кўк-анорранглилар ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьони сотиб олиш йўлларини кўриб чиқишмоқда. Парижликлар эса ўз футболчиси билан хайрлашмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати учун трансфер ойнаси 1 сентябрь куни ёпилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RAC1