UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  21 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  18 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  4 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  202 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Етакчилар баҳсини ҳал қилган футболчи ва мураббий, "қалдирғочдек" парвоз қилган Султоновни доғда қолдирган Бошняк — Суперлигада 16-тур лауреатлари Янгиликлар

Етакчилар баҳсини ҳал қилган футболчи ва мураббий, "қалдирғочдек" парвоз қилган Султоновни доғда қолдирган Бошняк — Суперлигада 16-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.


ОКМК посбони Ботирали Эргашев "Championat.asia" сайти талқинига кўра 16-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Олмалиқликлар дарвозабони ортда қолган турда қатор сейвларни амалга ошириб, "Олимпик" клуби мағлуб этилишида муҳим роль ўйнади. Рақиб тўпга эгалик қилиш, зарбалар ва стандарт вазиятлар бўйича устунликка эга бўлишига қарамай, маҳоратли футболчи ишончли ўйин кўрсатиб, учрашувни юқори нотада ўтказди ва тур дарвозабони деб тан олинди.


"Пахтакор"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Драган Черан "Championat.asia" талқинида 16-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Майдонда ўзининг аниқ ҳаракатлари билан ажралиб турган Драган Черан "Навбаҳор" билан ўйинда нафақат гол урди, балки кўплаб вазиятларда маҳоратини намойиш қила олди. Сўзимиз исботи сифатида, Черанни ҳаттоки наманганликлар устози Самвел Бабаян ҳам ўйиндан кейинги матубот анжуманида ўйин тақдирини ҳал қилган футболчи сифатида тилга олганини, келтириш мумкин. 


"Андижон" футболчиси Армин Бошнякнинг "Бунёдкор" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 16-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

Андижонликлар легионери "қалдирғочлар" билан учрашувнинг 2-дақиқасида 30 метрлардан ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни очди. Бундай вазиятда тўпга жон ҳолатда отилган Суҳроб Султонов ҳам ҳеч нима қила олмасди.


"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких "Championat.asia" талқинига кўра 16-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Тошкентликлар ушбу турда Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этишди (2:1). Нафақат турнинг балки давра, чемпионатнинг муҳим ўйинларидан бири бўлган баҳсда нафақат омад, балки меҳмонлар устозининг баҳсга тўғри тактика танлагани ғалаба омили бўлди. 

Умуман олганда, чемпионлик учун курашдаги рақобат ортганига қарамай, "Пахтакор" керакли паллаларда ўз очколарини жамғариб бормоқда ва "Навбаҳор"ни қувиб ўтиб, яна етакчи бўлиб олди.



Рейтинг: +5   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика