Эшли Янг: «Луи ван Гал билан ишлаш мен учун катта тажриба»

29 май 2015, 08:59
«Манчестер Юнайтед» футболчиси Эшли Янг жамоа бош мураббийи Луи ван Гал ҳақида илиқ сўзларни айтди.

Луи ван Гал билан бирга ишлаш бу жуда катта тажриба ҳисобланади. Янги мавсум бошланиш арафасида у ўзининг ўйин фалсафаси ҳақида гапирган эди. Ҳар куни катта куч ва ғайрат билан ишлаш мен учун катта тажриба. Мен яна футболдан завқ олишни бошладим.


Манба: sports.ru