Эшли Коул қайтди. У "Челси"да мураббийлик қилади

Alisher
18 окт 2019
"Челси" собиқ ўйинчиси Эшли Коул мураббийлик фаолиятини бошлади.

38 ёшли инглиз футболчиси "аристократлар"нинг U-15 жамоасига устозлик қилади.

Коул футболчилик фаолияти давомида "Челси"да 2006-2014 йиллар давомида ўйнаган.

"Челси"га қадар "Кристал Пэлас" ва "Арсенал", ундан кейин эса "Рома", "Лос Анжелес Гэлакси" ва "Дерби" клубларида ўйнаган.

Футболчи лондонликлар сафида Англия чемпиони ва 4 карра Англия Кубоги соҳиби бўлган, шунингдек Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаларида зафар қучган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/ChelseaFC