Эшитдик-да! Забиҳилло Ўринбоев Япониядаги иккинчи ўзбек футболчисига айланиши мумкин
16 янв 2018 21:15
Янгиликлар
Эшитдик-да! Забиҳилло Ўринбоев Япониядаги иккинчи ўзбек футболчисига айланиши мумкин
2017 йил якунларига кўра, J2-лигада иккинчи ўринни қўлга киритиб, янги мавсумда “Кун чиқар юртнинг” олий дивизионида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган клуб Ўринбоевга яқинда Таиландда ўтган халқаро турнирдан сўнг қизиқиб қолган эди. Ушбу турнирда энг яхши тўпурар бўлганлиги ва, айниқса, финал учрашувида японлар дарвозасини икки марта ишғол қилганлиги футболчимизга “Нагасаки” томонидан қизиқиш пайдо бўлишига асосий сабаб бўлганди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари энди Осиё чемпионатининг чорак финал беллашувида яна тўқнаш келишади. Демак, “Нагасаки” клуби мураббийлари 19 январь куни ўтадиган чорак финални энди бундан-да катта қизиқиш билан кузатишади.
Агар барчаси ижобий интиҳо топса, Ўринбоев яқин орада Япониядаги, ўтган йилни J1-лиганинг “Жубило Ивата” жамоаси сафида ўтказган Фозил Мусаевдан сўнг, иккинчи ўзбек футболчисига айланиши мумкин.
Фикрлар