UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  1 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  6 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  4 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  5 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0

Эшитдик-да. Ёз фаслида Суперлиганинг 4 та стадиони ўйинлардан маҳрум қилиниши мумкин Янгиликлар

Эшитдик-да. Ёз фаслида Суперлиганинг 4 та стадиони ўйинлардан маҳрум қилиниши мумкин

ПФЛ ёз ойида кунлар кескин исиб кетишини инобатга олиб, 15 июнь куни якунига етадиган ФИФА кунларидан кейинги учрашувларни ўтказишда прожектор бўйича талабни бажармаган клубларга нисбатан кескин чора кўришни режалаштирган.

Манбанинг қайд этишича, ПФЛ ўтган йилнинг июнь ойидан бошлаб клублар билан прожектор масаласида ишлаб келади ва 2021 йилнинг май ойига қадар Суперлиганинг барча клуби бу муаммони бартараф этиши керак эди.

Шунга қарамай, “Сурхон”, “Қўқон-1912”, “Машъал” ва “Андижон” клублари талабни бажармаган.

ПФЛ ёз ойида юқоридаги 4 та клубнинг уй учрашувларини бекор қилиш юзасидан ЎФАга таклиф киритган ва бош ташкилот буни маъқуллаган. Айтилишича, бу ҳолат стадионга ташриф буюрувчи футбол мухлислари ва майдонда тўп тепадиган футболчилар соғлиғи масаласида муҳим аҳамият касб этади. ПФЛ қошида ташкил этилган махсус комиссия ҳам бу борада ўз хулосасини берган. Қайд этилишича, ўтган йил давомида хоҳиш бўлса, барча клублар прожекторни яхшилаб улгуриши керак эди. Аммо улар на ўз футболчиларини ва на мухлисларини ўйламоқда.

2022 йилги мавсумдан бошлаб эса Суперлиганинг барча клуби сифатли прожекторга эга бўлиши шарт, бу ПФЛ режасидан жой олган. Бу талабни бажармаган клубларга нафақат ёз, балки баҳордан бошлаб уй учрашувларини ўтказиш тақиқланади. 2022 йилнинг иккинчи ярмига қадар эса Про лига стадионларида ҳам ёритиш ускуналари яхшиланади.

Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика