

Бизга маълум бўлишича, Ўзбекистон олимпия термаси посбони айни пайтда Туркияда бўлиб турган "Нефтчи" сафига бориб қўшилади.
Дарвозабон бугун Инстаграмдаги саҳифасида Туркияга учиб кетаётганини расмини жойлади.

Аввалроқ Назаров "Бунёдкор" билан Абу-Дабига йўл олган футболчилар рўйхатидан тушиб қолган эди.
Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли дарвозабон Азиз Ҳайдаров истеъфога чиқарилганидан кейин "қалдирғочлар" сафидан кетган. У 7 январь куни "Бунёдкор" билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома тузган эди.



