

Championat.asia маълумотларига кўра, Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Македония терма жамоаси чап қанот вингери Люпче Дориевга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Музокаралар ҳал қилувчи босқичда. Иккала томон келиша олса, 27 ёшли Дориев фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттиради.
Маълумот учун, Люпче Дориев ҳозирда Македониянинг "Шкендия" клубида фаолият олиб бормоқда. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг тахминий нархи 600 минг евро ҳисобланади. Дориев чап қанотдан ташқари, ўнг қанотда ёки ҳужумчи ортида ҳам ҳаракат қилиши мумкин.



