Эшитдик-да! Самвел Бабаян бугун "Навбаҳор" раҳбарияти билан учрашади

Narzulla Saydullayev
14 дек 2020, 16:26
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби собиқ бош мураббийи водий клубида иш бошлаши мумкин.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Самвел Бабаян бугун Наманганга етиб боради ва вилоят раҳбарияти билан учрашиши кутилмоқда. Музокаралар муваффақиятли ўтса, Бабаян "Лочинлар" бош мураббийига айланади. Клуб жамоа футболчиларига яқин кунлар ичида янги бош мураббий ким бўлишини маълум қилишини айтган. Бу ҳақда жамоа футболчиларидан бири маълумот берди.  

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил Самвел Бабаян "Локомотив" бош мураббийи бўлиб ишлаганида "Навбаҳор"га қарши кечган Намангандаги баҳсдан кейинги матбуот анжуманида қуйидаги гапларни айтганди: "Ҳар бир инсоннинг орзуси бўлади. 1996 йилда "Навбаҳор" чемпион бўлганида шу клуб аъзоси бўлгандим. Энг катта орзуларимдан бири бир кун келиб "Навбаҳор" бош мураббийи сифатида клубни Ўзбекистон чемпиони қилиш!".

Маълумот учун, Бабаян шу йилнинг 5 октябрь куни Хитойнинг "Чанчун Ятай" клубидан истеъфога чиқарилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia