

Эшитишимизга қараганда жамоани Шахзодбек Нурматов ҳам тарк этган. Биринчи давранинг 11 ўйинида қатнашиб, 1 гол урган ҳужумчи йилнинг қолган ярмини бошқа жамоа таркибида ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ қўқонликлар ҳужумчиси Мўмин Мелиев ҳам жамоани тарк этганди. Унинг янги жамоаси "Локомотив" бўлиши кутилмоқда.



