

Олинган маълумотга кўра, ПФЛ мазкур қарор ҳакамлик соҳасини тубдан яхшилашига ишонаётгани йўқ.
Шундан келиб чиқиб, ПФЛ ҳакамлик соҳасини тўлиқ ислоҳ қилиш бўйича ўзининг конкрет талаб ва таклифларини ЎФА раҳбариятига расман тақдим этган. Номини ошкор қилишни истамаган футбол ҳакамининг сайтимиз мухбирига маълум қилишича, ПФЛ мавсум бошидан буён ҳакамлар тайинлови ва уларнинг майдондаги ҳаракатларига эътироз билдириб келмоқда. Шунинг учун ҳам ПФЛ айни вақтдаги ҳолатни тўлиқ ўзгартириш шарт деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, ЎФА раҳбарияти айни вақтда ПФЛ томонидан илгари сурилаётган фикрларни ўрганиб чиқмоқда. Аммо бизда ҳозирча Лига томонидан айнан қандай талаблар қўйилгани борасида маълумот йўқ.



