Эшитдик-да: "Пахтакор" ва "Қўқон-1912" ўйинчиларига сал кам 1 ойлик четлатиш берилди
07 май 2022 12:06
Янгиликлар
Эшитдик-да: "Пахтакор" ва "Қўқон-1912" ўйинчиларига сал кам 1 ойлик четлатиш берилди
"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" клуби футболчилари дисквалификацияга учрашди.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, АГМКга қарши ўйинларда қизил карточка олган "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Дилшод Раҳматуллаев ва "Пахтакор" ҳимоячиси Шерзод Аъзамов 3тадан ўйинга четлатилди.
Эслатиб ўтамиз, Раҳматуллаев АГМК билан баҳсда майдон марказига яқин жойда рақибига нисбатан қўполлик қилгани учун ВАР ёрдамида қизил карточкага лойиқ кўрилганди. Аъзамов эса ўтган турда ҳакамнинг қарорига кескин эътироз билдиргани учун бир вазиятнинг ўзида иккита сариқ карточка олиб майдонни тарк этганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар