Дилшод Раҳматуллаев ҳам “Бунёдкор”да
05 янв 2020 11:03
Янгиликлар
Дилшод Раҳматуллаев ҳам “Бунёдкор”да
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз таркибига янги футболчиларни қўшиб олишда давом этмоқда.
Жамоанинг ўқув-йиғин машғулотига Дилшод Раҳматуллаев келиб қўшилди. Ўтган мавсум “Андижон” шарафини ҳимоя қилган тажрибали футболчи ҳозирча клуб билан шартнома имзолагани йўқ. Шу боис марказий ярим ҳимоячининг “қалдирғочлар” сафида қолиши ҳозирча аниқ эмас.
Маълумот учун, Раҳматуллаев 2019 йилги Суперлигада 21та ўйин (1656 дақиқа) ўтказиб, 3та голли пас оширган ва 2та сариқ карточка ишлаб олган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар