Эшитдик-да: АГМКга қарши ўйиндан кейин Раҳматуллаев "Андижон"дан кетади
28 июл 2019 13:04
Янгиликлар
Эшитдик-да: АГМКга қарши ўйиндан кейин Раҳматуллаев "Андижон"дан кетади
Бизга маълум бўлишича, футболчи жамоадан кетишга қарор қилган. Бироқ "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков Дилшод Раҳматуллаевдан иккинчи даврадаги дастлабки икки учрашувни ўтказиб беришни сўраган.
Дилшод Раҳматуллаев катта эҳтимол 31 июль куни бўлиб ўтадиган АГМКга қарши баҳсдан кейин "Андижон"ни тарк этади.
Футболчининг бундай қарорга келишига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум аввалида Дилшод Раҳматуллаев "Пахтакор"дан "Андижон"га ўтганди.
АГМК билан учрашувдан Дилшод Раҳматуллаев эркин агентга айланади.
Қайд этиш керакки, Суперлигада ёзги трансфер ойнаси 5 августга қадар давом этади. Дилшод Раҳматуллаевнинг хизматларига эса водийнинг "Навбаҳор" ҳамда собиқ жамоаси "Насаф" томонидан қизиқиш мавжуд. Футболчи "Андижон"дан кетганидан сўнг катта эҳтимол мазкур жамоалардан бирига ўтиши мумкин.
Фикрлар