UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  1 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  4 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  17 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

Эшитдик-да! "Навбаҳор" жамоаси "Олимпик"нинг бир йўла 5 нафар футболчисига қизиқмоқда Янгиликлар

Эшитдик-да! "Навбаҳор" жамоаси "Олимпик"нинг бир йўла 5 нафар футболчисига қизиқмоқда

Мамлакатимизда Суперлига мавсуми ўз ниҳоясига етди ва жамоалар кейинги мавсум учун таркибни шакллантириш жараёнини бошлаб юборишган.

"Championat.asia" олган маълумотга кўра, Наманганнинг "Навбаҳор" клуби "Олимпик"нинг бирданига 5 нафар ўйинчисига қизиқиш билдирмоқда. Булар: Алишер Одилов (ҳужумчи), Темур Мамасидиқов (вингер), Жасур Жалолиддинов (ярим ҳимоячи), Иброҳим Ибрагимов (ярим ҳимоячи) ва Саидазамат Мирсаидов (ҳимоячи). Футболчилар билан алоқага чиқилган ва дастлабки музокаралар олиб борилган. Юқоридаги ўйинчилардан Ибрагимовнинг трансфер ҳуқуқи "Металлург"га тегишли.

"Навбаҳор" жамоаси янги мавсумда таркибни ёшартиришни мўлжаллаган.

Маълумот учун:

Алишер Одилов 2023 йилги мавсумда - 11та гол + 5та ассист;

Темур Мамасиддиқов - 5та гол + 7та ассист;

Жасур Жалолиддинов - 9та гол + 6та ассист;

Иброҳим Ибрагимов - 4та гол;

Саидазамат Мирсаидов - 2та гол + 2та ассист.


Эшитдик-да! Иброҳим Ибрагимов учун "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жиддий курашмоқда

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика