UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  3 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  2 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  7 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  10 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  14 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  25

Эшитдик-да! Иброҳим Ибрагимов учун "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жиддий курашмоқда Янгиликлар

Эшитдик-да! Иброҳим Ибрагимов учун "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жиддий курашмоқда

Мамлакатимизда Суперлига мавсуми ўз ниҳоясига етди ва жамоалар кейинги мавсум учун таркибни шакллантириш жараёнини бошлаб юборишган.

"Championat.asia" олган маълумотга кўра, ўтган мавсумнинг 2-даврасини "Олимпик"да ўтказган ярим ҳимоячи Иброҳим Ибрагимовга Суперлиганинг бирданига 4 клуби қизиқиш билдирмоқда. Булар: "Бунёдкор", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Нефтчи". Юқоридаги клуб вакиллари аллақачон футболчи билан алоқага чиқишган ва музокаралар давом этмоқда.

Иброҳим Ибрагимовнинг трансфер ҳуқуқи Бекободнинг "Металлург" клубига тегишли. Томонлар ўртасидаги келишув 2024 йилнинг 31 декабрида ниҳоясига етади. Бу дегани 22 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клуб уни "Металлург"дан сотиб олишига тўғри келади. Айни пайтда Ибрагимов учун курашда "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" фаворит бўлиб турибди. Айнан шу икки клуб унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишга тайёр. Демак, Ибрагимов янги мавсумни катта эҳтимол билан "шерлар" ёки "бўрилар" таркибида бошлайди.


Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Ибрагимов ортда қолган мавсум "Металлург" ва "Олимпик" таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубогида жами 24 та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол урди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика