UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Эшитдик-да! "Насаф" Абдухолиқов ва Черанга қизиқмоқда Янгиликлар

Эшитдик-да! "Насаф" Абдухолиқов ва Черанга қизиқмоқда

Ўзбекистон кубоги соҳиби Қаршининг "Насаф" клуби янги мавсумдан олдин ўз таркибини кучайтирмоқчи.

Championat.asia сайти хабарига кўра, "Аждарлар" "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ва "Пахтакор" тўпурари Драган Черанга қизиқишмоқда. 

Хабарингиз бор, Драган Чераннинг "Пахтакор" билан яна бир йиллик шартномаси бор. Бироқ молиявий ҳолат туфайли клуб катта эҳтимол билан сербиялик футболчининг кетишига қаршилик қилмайди. Агар Черан "Насаф" билан келишувга эришса, 2022 йилги мавсумни Ўзбекистон Суперкубоги доирасида "Пахтакор"га қарши баҳс билан бошлаши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, сербиялик футболчи "Пахтакор"да йилига 325 минг доллар маош олади.

Абдухолиқов 2021 йилги мавсумда Суперлигада 14та, Черан эса 16та гол урди.  


Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика