Эшитдик-да! "Локомотив"га вақтинча бош мураббий тайинланди

Narzulla Saydullayev
21 авг 2020, 12:03
Бугун Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтади.

Эшитишимизга қараганда "Локомотив"га Дилшод Нуралиев вақтинча бош мураббий этиб тайинланди ва бугунги баҳсда ҳам айнан у жамоани бошқаради. Нуралиев бунга қадар "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган эди. "Локомотив" U-21 ортда қолган 11та тур давомида 2та ғалаба, 8та дуранг ва 1та мағлубият қайд этиб 14 очко билан 7-поғонада бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча "темирйўлчилар" раҳбарияти Андрей Фёдоровни истеъфога чиқарган эди

"Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашуви бугун, 21 август куни соат 18:30да Олмалиқдаги ОКМК стадионида бошланади. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›