Эшитдик-да! "Локомотив" билан 10 декабрь куни шартнома тузган футболчи жамоани тарк этди
22 янв 19:54
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Локомотив" билан 10 декабрь куни шартнома тузган футболчи жамоани тарк этди
Кеча "Хоразм" жамоаси Суперлиганинг 16-жамоаси бўлиши ҳақида расман эълон қилинди.
Шундан келиб чиқиб Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бўлажак мавсумни Пролигада ўтказиши ойдинлашди.
"Темирйўлчилар" 2024 йилнинг 10 декабрь санасида шартнома имзолаган дарвозабон Шукрон Йўлдошев жамоани тарк этди. Клуб ва посбон ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишган.
Йўлдошев айни пайтда Суперлиганинг икки клуби билан музокаралар олиб бормоқда.

Маълумот учун, Шукрон Йўлдошев 2002 йил 21 апрелда туғилган. Бунгача 2021-2024 йиллар мобайнида "Олимпик" сафида барча мусобақаларда 29 та ўйин ўтказган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар