Эшитдик-да! Исмоилов 8 миллион, Отахонов ва Асқаралиев 7 миллиондан жарима тўлайди

Narzulla Saydullayev
20 июн 2015, 14:48
Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган "Андижон" - "Нефтчи" учрашувида содир бўлган вазият бўйича қарор қабул қилинди.
Эшитишимизга кўра "Нефтчи" устози Мурод Исмоилов ўша вазият учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва 8 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди.

"Андижон" футболчилари Иброҳим Отахонов ва Санжар Асқаралиев эса 5тадан ўйинга дисквалификация қилинишди ва ҳар бири 7 миллион сўмдан жарима тўлашади.

Ўша ўйинда Иброҳим Отахонов ва Санжар Асқаралиев Мурод Исмоилов билан жанжаллашиб кетишганди. Уларнинг айтишича мураббий уларни ўйин вақтида сўкиб ҳақорат қилган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›